Asosiy -> Tadbirlar -> E'lonlar

E'lonlar

Kadrlar malakasini oshirish va statistik tadqiqotlar institutida «Statistika asoslari» boʻyicha shartnoma asosida agentliklar, markazlar va markaziy muassasalar iqtisodchi xodimlari uchun shu yilning 28 – 30 aprel kunlariga moʻljallangan qisqa muddatli oʻquv kursi tashkil etildi.

28-04-2021

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020 yil 3 avgustdagi “Oʻzbekiston Respublikasining milliy statistika tizimini yanada takomillashtirish va rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” PQ - 4796 - sonli qarori bilan tasdiqlangan “Yoʻl xaritasi”ning (qarorga 2 - ilova) 84 - bandi bilan davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari hamda iqtisodiyot tarmoqlari xodimlarining amaliy bilim va koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida «Statistika asoslari» boʻyicha oʻqitishni yoʻlga qoʻyish vazifasi belgilangan edi.

Batafsil...

ЭЪЛОН

16-04-2021

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида
08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” ва 08.00.14 - “Иқтисодиётда
ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича мустақил изланувчанликка талабгорлардан ҳужжат қабул қилиш тўғрисида

Batafsil...

Мактаб ўқувчилари учун адабий кеча ташкил этилди

09-04-2021

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жорий этилиши аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда даромадини яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Маҳаллани одамларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яқиндан биладиган тузилмага айлантириш борасида жиддий қадамлар ташланди. Унинг ваколатлари янада кенгайди, иш услублари ҳам бугун ўзгариб бормоқда. Ҳар қандай масала маҳаллада ҳал бўлади, зеро, кўпчилик билан кенгашиб иш юритишнинг самараси беқиёс

Batafsil...

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида давлат қўмиталари иқтисодчи ходимларининг малакасини ошириш бўйича шу йилнинг 24 – 26 март кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

24-03-2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ - 4796 - сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг (қарорга 2 - илова) 84 - банди билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ходимларининг амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Статистика асослари» бўйича ўқитишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланган эди.

Batafsil...

МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

24-02-2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори билан тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 239/6-сонли қарори (Адлия вазирлигида 2017 йил 23 июнда 2764-1 рақами билан рўйхатга олинган) ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 2021 йил 27 февраль куни 1200 да 08.00.06 -“Эконометрика ва статистика” ва 08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича малакавий имтиҳони ўтказилади.
Талабгорлар учун 2021 йил 26 февраль куни соат 1200 да маслаҳат (консультация) ўтказилади.

Batafsil...

ЭЪЛОН

10-02-2021

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
2021 йил учун мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:

08.00.06 -“Эконометрика ва статистика”
08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”

Batafsil...

Таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка қабул бўйича эълон

24-09-2020

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти 2021 йил учун таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади (ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрига қадар қабул қилинади):

Batafsil...

МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

11-09-2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори билан тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 239/6-сонли қарорига (Адлия вазирлигида 2017 йил 23 июнда 2764-1 рақам билан рўйхатга олинган) асосан, 2020 йил 21 октябрь куни соат 1530 да Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” ва 08.00.14 - “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича малакавий имтиҳон ўтказилади.

Batafsil...

Эълон

08-07-2020

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ҳузуридаги иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасини берувчи DSc.29/30.12.2019.I.92.01 рақамли Илмий кенгашда Навоий давлат кончилик институти тадқиқотчиси Бақоев Ҳусан Нуриддиновичнинг 08.00.06-«Эконометрика ва статистика»

Batafsil...

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхоналари ва ташкилотлари бухгалтерлари диққатига!

13-02-2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ва Институт Уставига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2020 йилнинг февраль – декабрь ойларида ҳудудий корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерлари ва иқтисодчилари учун мўлжалланган “Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузиш услубиёти” (20 соат) ўқув курсини ташкил этиш ва ўтказиш режа-жадвали тасдиқланди.

Batafsil...
1 | 2 | Keyingi | Oxirgi