Асосий -> Мақолалар -> Эълонлар -> Таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка қабул бўйича эълон

Таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка қабул бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти 2021 йил учун таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчиликка қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади (ҳужжатлар 2020 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрига қадар қабул қилинади):

 

  1). Таянч докторатурага (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун):

        08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”

          (PhD таянч докторантура  учун 9 та ўрин);

        08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”

          (PhD таянч докторантура  учун 4 та ўрин).

 

  2). Докторантурага (ишлаб чиқаришдан  ажралган ҳолда  ўқиш учун):

        08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”

          (DSc докторантура  учун 1 та ўрин);

        08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”

          (DSc докторантура  учун 1 та ўрин).

 

  3). Мустақил изланувчиликка (ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда):

        08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”;

        08.00.14 – “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари”.

 

  Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ҳамда докторантура ва мустақил изланувчилар учун суҳбат 2020 йилнинг 1 - 30 ноябрь даврида бўлиб ўтади.

 

  Таянч докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтиҳон топширади:

  - чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил);

  - мутахассислик.

 

  Таянч докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  - олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

  - нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари  (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун дисертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган  камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлиш);

  - хорижий тилни магистратура битирувчисининг тегишли даражасида билиш;

  - замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, шу жумладан интернетдан фойдалана олиш.

 

  Докторантурага кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  - олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган  илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги дипломнинг нусхаси;

  - тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасини муфассал лойиҳаси;

  - нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхаси (фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг мухим илмий ютуқларга эришган, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда илмий - амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлган ишлар) тақдим этилади.

 

  Мустақил изланувчиликка кирувчи номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  - магистрлик ёки олий маълумот (мутахасислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

  - меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган  нусхаси;

  - илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари;

  - фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш мақсадида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган  бошқа илмий даражалар  дипломининг нусхаси;

  - иш жойидан тавсифнома.

 

  Манзил: 100077, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси – 42-б уй. Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.

  Онлайн топшириш учун:

  E-mail: info@instat.uz, bilimstat@mail.ru

  Telegram: +99890 988 36 73

  

  Маълумот учун телефон:

  (+998 71) 202-81-86;

  (+99890) 988-36-73.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: