Асосий -> Мақолалар -> Эълонлар -> МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” ва 08.00.14 “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича

МАЛАКАВИЙ ИМТИҲОН ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА

ЭЪЛОН

              Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2016 йил 28 январдаги 220/2-сон қарори билан тасдиқланган “Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 239/6-сонли қарорига (Адлия вазирлигида 2017 йил 23 июнда 2764-1 рақам билан рўйхатга олинган) асосан, 2020 йил 21 октябрь куни соат 1530 да Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” ва 08.00.14 -  “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича малакавий имтиҳон  ўтказилади.

              Талабгорлар учун 2020 йил 20 октябрь куни соат 1200 да онлайн тарзда маслаҳат (консультация) берилади.

              Имтиҳон  топширишга талабгорларнинг ҳужжатлари 2020 йил 10 октябргача онлайн тарзда қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

www.instat.uz            e-mail:info@instat.uz, bilimstat@mail.ru

 

  Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика” ва 08.00.14 “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича малакавий имтиҳон топширадиган тадқиқотчи (изланувчи)дан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  1. 1.    Ҳужжатлар жилди;
  2. 2.    Институт номига йўлланма хат;
  3. 3.    Малакавий имтиҳон топшириш тўғрисида институт директори номига ариза;
  4. 4.    Паспорт нусхаси;
  5. 5.    Маълумотнома (объективка);
  6. 6.    Маълумоти тўғрисида диплом нусхалари;
  7. 7.    Диссертация мавзуси ва унга раҳбар тайинланганлиги тўғрисида муассаса бўйруғидан кўчирма;
  8. 8.    Диссертация мавзуси ОАК бюллетенида эълон қилинганлиги тўғрисида маълумот.


  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: