Асосий -> Мақолалар -> Эълонлар -> Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхоналари ва ташкилотлари бухгалтерлари диққатига!

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхоналари ва ташкилотлари бухгалтерлари диққатига!

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ва Институт Уставига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2020 йилнинг февраль – декабрь ойларида ҳудудий корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерлари ва иқтисодчилари учун мўлжалланган “Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни тузиш услубиёти” (20 соат) ўқув курсини ташкил этиш ва ўтказиш режа-жадвали тасдиқланди.

  Мазкур режа-жадвал билан институтнинг расмий вебсайти (www.instat.uz - “Тадбирлар” бўлими - “Эълонлар”) орқали батафсил танишиш мумкин.

  Ўқув курслари, ҳудудий корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерлари ва иқтисодчилари учун қулайлик яратиш мақсадида, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ва туманларда ташкил этилади. Ўқув курсини ўтказиш жойлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари ҳамда туман, шаҳар статистика бўлимлари билан келишилган ҳолда аниқланади.

  Ўқув курси шартнома асосида ташкил этилиб, институтнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудит бўйича тажрибали ўқитувчиси томонидан ўтказилади ва якуни бўйича тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.

   Ўқув курсида қатнашишни ҳохловчилар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари ҳамда туман, шаҳар статистика бўлимларига ёки институтнинг Ўқув-услубий ишлар бўлимига 71-230-81-91 телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Дастур билан батафсил танишиш

                                                                                     Институт маъмурияти



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: