Асосий -> Мурожаатлар -> 2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати

2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати

      Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтига 2021 йилнинг 6 ойи давомида юридик шахслардан 6 та ва жисмоний шахслардан 4 та мурожаат келиб тушган.

      Мурожаатлар билан ишлаш бўйича амалдаги тартибга мувофиқ, барча мурожаатлар ўз вақтида рўйхатга олиниб, раҳбар резолюцияси қўйилган ҳолда ижрочиларга етказилган ва белгиланган муддат ичида кўриб чиқилиб, жавоб йўлланган. 

   Келиб тушган мурожаатларнинг мазмуни бўйича ўтказилган таҳлилига кўра, жисмоний шахслардан келган 4 та мурожаатнинг барчасида нафақа ҳужжатларини расмийлаштириш учун иш стажи, иш ҳақи ва ташкилот номининг ўзгариши тўғрисидаги архив маълумотларини бериш сўралган.

     Юридик шахслардан келиб тушган 6 та мурожаатнинг 5 таси амалдаги ижара шартномаси муддатини узайтириш ва 1 таси эса ижара шартномасини бекор қилиш масаласида берилган мурожаатлардир.

 



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: