Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг сентябрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг сентябрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

   2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг сентябрь ойида қуйидаги масофавий (онлайн) ўқув курслари ташкил этилади:


   1. “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” (03 сентябрь – 30 ноябрь);

   2. “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” (03 – 16 сентябрь);

   3. “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (03 – 16 сентябрь);

   4. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (17 – 30 сентябрь);   

   5. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (21 – 30 сентябрь);

   6. “Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш  ҳамда уларнинг таҳлили” (21 – 30 сентябрь).


   “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” қайта тайёрлаш курси базавий маълумоти статистика ва иқтисодиёт бўлмаган барча тоифадаги ходимлар учун,  “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимлари бош мутахассислари учун, “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимларининг янги ишга кирган ёки АКТ бўйича сертификатга эга бўлмаган барча тоифадаги ходимлари учун, “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимлари бошлиқлари учун, “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” ўқув курси ҳудудий бошқармалар бўлим бошлиқлари учун, “Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш  ҳамда уларнинг таҳлили” ўқув курси эса қўмита ва ҳудудий бошқармалар бухгалтерия бўлимлари етакчи мутахассислари учун мўлжалланган.

Барча ўқув курслари онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: