Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг август ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг август ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

  2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг август ойида қуйидаги масофавий (онлайн) ўқув курслари ташкил этилди:

  1.   1. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (17 – 29 август);

  2. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (20 – 29 август);

  3. “Миллий ҳисоблар тизими” (24-29 август). 

  “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” ўқув курси ҳудудий статистика бошқармалари бош мутахассислари учун, “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимлари бошлиқлари учун, “Миллий ҳисоблар тизими” ўқув курси эса ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари учун мўлжалланган.

Барча ўқув курслари онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: