Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> “Статистика асослари” фанининг таркибий тузилмаси бўйича статистика ходимлари учун услубий қўлланма ишлаб чиқилди ва нашр қилинди

“Статистика асослари” фанининг таркибий тузилмаси бўйича статистика ходимлари учун услубий қўлланма ишлаб чиқилди ва нашр қилинди

  Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти профессор - ўқитувчилари (Ғойибназаров Б.К., Сиддиқов А.Ж., Жумаев Қ.Х., Исмоилов Ғ.Э., Эрназаров Ғ.Б., Умаров Ф.У.) томонидан Давлат статистика қўмитаси раиси, и.ф.д., профессор Б.А.Бегаловнинг умумий таҳрири остида “Статистика асослари” фанининг таркибий тузилмаси бўйича статистика ходимлари учун услубий қўлланма ишлаб чиқилди ва нашр қилинди.

  Ушбу Услубий қўлланмада статистика фанининг предмети, усуллари ва вазифалари, статистик кузатиш маълумотларини қайта ишлаш методлари, статистик кўрсаткичлар, ўртача миқдорлар, танланма кузатиш, динамика қаторлари, статистик индексларни ўрганиш ва уларнинг иқтисодий - статистик таҳлили услубий жиҳатдан кенг ёритилган, шунингдек, статистик ҳисоб-китобларни амалга оширишда кўмак берувчи ёрдамчи жадваллар, ўқувчи олган билимларини синаб кўриш учун назорат саволлари рўйхати келтирилган.

  Қўлланма статистик методлар ёрдамида ҳодиса ва жараёнларни ўрганувчи барча иқтисодий соҳа мутахассис ходимлари, илмий изланувчилар ва амалиётчилар, шунингдек, институтда ташкил этиладиган ўқув курслари тингловчилари учун мўлжалланган.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: