Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг июль ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг июль ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

   2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг июль ойида қуйидаги масофавий (онлайн) ўқув курслари ташкил этилади:

  1. 1. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (01 – 10 июль);

2. “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” (01 – 14 июль). 

  “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” ўқув курси ҳудудий бошқармалар биринчи тоифали мутахассислари учун, “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” ўқув курси эса ҳудудий бошқармалар етакчи ва биринчи тоифали мутахассислари учун мўлжалланган.

Шунингдек,карантин сабабли март ойида тўхтатилган “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” (01 июнь – 11 июль) қайта тайёрлаш курси масофадан ўқитиш шаклида июль ойида ҳам давом эттирилади.

  Барча ўқув курслари онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: