Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг июнь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг июнь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг июнь ойида қуйидаги масофавий (онлайн) ўқув курслари ташкил этилади:

 

  1. 1. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (01 – 10 июнь);

2. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (01 – 13 июнь);   

3. “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” (01 июнь – 11 июль);

4. “Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш  ҳамда уларнинг таҳлили” (8 – 13 июнь);

5. “Давлат статистика органларининг Кадрлар бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш” (15 – 20 июнь);

6. “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (15 – 27 июнь);

7. “Миллий ҳисоблар тизими” (22 - 27 июнь).

 

“Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (72 соат) ва “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш (96 соат) ўқув курслари ҳудудий бошқармалар бўлим бошлиқлари ўринбосарлари учун, “Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш  ҳамда уларнинг таҳлили” (72 соат) ўқув курси қўмита ва ҳудудий бошқармалар бош бухгалтерлари ўринбосарлари учун, “Давлат статистика органларининг Кадрлар бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш” (48 соат) қўмита, ҳудудий бошқармалар ва институт Кадрлар бўлими бошлиқлари, бош ва етакчи мутахзассислари учун, “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (96 соат)ўқув курси ҳудудий бошқармалар барча тоифадаги мутахассислари учун, “Миллий ҳисоблар тизими” (48 соат)ўқув курси эса ҳудудий бошқармалар бош мутахассислари учун мўлжалланган.

“Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” (01 июнь – 11 июль) қайта тайёрлаш курси карантин сабабли март ойида тўхтатилган бўлиб, масофадан ўқитиш шаклида давом эттирилади.

Барча ўқув курслари онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: