Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> "Макроиқтисодий барқарор ўсишни таъминлашда статистик усуллар ва ахборотлар ролини кучайтириш" мавзусида бўлиб ўтган республика миқёсидаги онлайн илмий-амалий конференция тўғрисида маълумот

"Макроиқтисодий барқарор ўсишни таъминлашда статистик усуллар ва ахборотлар ролини кучайтириш" мавзусида бўлиб ўтган республика миқёсидаги онлайн илмий-амалий конференция тўғрисида маълумот

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси биносида видеоконференцалоқа шаклидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7- февралдаги 56-ф сонли фармойишига асоcан Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник тадбирлар қаторига киритилган Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2020 йилнинг 22 майида “Макроиқтисодий барқарор ўсишни таъминлашда статистик усуллар ва ахборотлар ролини кучайтириш” мавзусига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Ушбу видеоконференцияда ТДИУ профессор-ўқитувчилари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика ҳудудлардаги бошқарма бошлиқлари, институт тингловчилари фаол иштирок этишди.  2017-2021 йилларда Ўзбекистон  Республикасини ривожлантириш  бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий барқарорлик даражасини баҳолаш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш омиллари ҳамда миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини аниқлашга доир таҳлилларни амалга ошириш, унда замонавий статистик усуллар ва математик аппаратлардан фойдаланишнинг хориж мамлакатларнинг илғор  тажрибаларини миллий сатистика тизимига жорий этиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш конференциянинг мақсади ҳисобланади.

Конференция материаллари иқтисодиёт ва статистика (тармоқлар ва соҳалар) бўйича  мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртлари ҳамда қайта тайёрлайдиган малака ошириш институтларининг професссор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мутахассислари, докторант, илмий изланувчилар ва эркин тадқиқотчилар томонидан дарс материалларини шакллантиришда, илмий изланишларда, шунингдек, методологик ишланмалардан статистикага оид ҳисоб-китобларни амалга оширишда фойдаланишлари мумкин.

Видеоконференция якунида конференция қатнашчиларидан тушган саволларга атрофлича жавоб берилди.




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: