Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида ташкил этиладиган ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида ташкил этиладиган ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, шу йилнинг 18 ва 25 май кунидан қуйидаги масофавий (онлайн) ўқув курслари бошланади:

 

  1. 1. “Танлама кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт”;

2. “Давлат статистика органларида ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги”;   

3. “Давлат статистика органларида бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда уларнинг таҳлили”;

4. “Миллий ҳисоблар тизими” (25 майдан).

 

“Танлама кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” (96 соат) ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг етакчи ва биринчи тоифали мутахассислари учун, “Давлат статистика органларида ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (96 соат)ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг барча тоифадаги мутахассислари учун, “Давлат статистика органларида бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда уларнинг таҳлили” (72 соат) ўқув курси  Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий статистика бошқармалари ҳамда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти бухгалтер ходимлари учун, “Миллий ҳисоблар тизими” (48 соат)ўқув курси эса ҳудудий статистика бошқармалари бўлим бошлиқлари ўрибосарлари учун мўлжалланган бўлиб, онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: