Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

Навбатдаги ўқув курсларининг бошланиши тўғрисида

“Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида шу йилнинг 2 март кунидан қуйидаги  ўқув курслари бошланади:

1.     “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш”;   

  1. 2.     “Танлама кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт ”;
  2. 3.  “Давлат статистика органларида ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги”.   

“Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (96 соат) Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати бош мутахассислари учун,  “Танлама кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” (96 соат) ўқув курси шаҳар ва туман статистика бўлимлари етакчи мутахассислари учун, “Давлат статистика органларида ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (96 соат) ўқув курси эса шаҳар ва туман статистика бўлимлари мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, маъруза, амалиёт ва мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: