Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Илмий даража бериш бўйича илмий кенгаш

Илмий даража бериш бўйича илмий кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 686 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) Раёсатининг 2019 йил 30 декабрдаги 272/2 - сон қарори ва унинг ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган ОАК Расининг 2019 йил 30 декабрдаги 378 - сон қарори билан Институт ҳузурида “Эконометрика ва статистика” ҳамда “Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари” ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSe) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгаш (Dse.30.12.2019.I.92.01) ташкил этилди.

ОАК Раисининг юқоридаги қарори билан Илмий кенгаш таркиби ва унинг ҳузуридаги илмий семинар кенгаши таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжатлар билан танишиш:

Олий аттестация комиссияси қарори

Илмий кенгаш таркиби

Илмий семинар таркиби

Илмий кенгаш янгиликлари



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: