Asosiy -> Янгиликлар -> Institut yangiliklari -> Маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди

Маънавий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди

   Жорий йилнинг 10 февраль куни Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида ғазал мулкининг султони, буюк шоир, мутафаккир ва давлат арбоби  Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва буюк ўзбек шоири, мутафаккир, тарихшунос ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий давра суҳбати ўтказилди.

    Давра суҳбатида “Жаҳон адабиёти” журнали бўлим бошлиғи, таниқли шоир Даврон Ражаб иштирок этди ва Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, ижоди ва жаҳон адабиётига салмоқли ҳисса қўшган асарлари ҳақида маъруза қилди.

   Институт ходимлари ва малака ошириш ўқув курси тингловчилари иштирок этган ушбу давра суҳбати жуда қизикарли ўтди ва барча яхши таассурот қолдирди.













  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: