Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иқтисодчи ходимлари учун шу йилнинг 27 – 29 январь кунларига мўлжалланган ўқитиш ташкил этилди.

Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иқтисодчи ходимлари учун шу йилнинг 27 – 29 январь кунларига мўлжалланган ўқитиш ташкил этилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ - 4796 -сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг (қарорга 2-илова) 84 – банди билан Давлат статистика қўмитасига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ходимларининг амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Статистика асослари» бўйича ўқитишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланган эди.

  Давлат раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида ўқитишнинг биринчи босқичида шу йилнинг 27 – 29 январь кунлари қуйидаги вазирлик ва идораларнинг идоравий статистика маълумотларини шакллантириш ва Давлат статистика қўмитаси билан ахборот алмашинувини таъминлаш бўйича ташкил этилган ихтисослаштирилган бўлимлари иқтисодчи ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси ташкил этилди:

  1.   Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

  2.   Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

  3.   Сув хўжалиги вазирлиги

  4.   Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

  5.   Халқ таълими вазирлиги

  6.   Мактабгача таълим вазирлиги

  7.   Транспорт вазирлиги

  8.    Маданият вазирлиги

  9.    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

  10.  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

  11.  Энергетика вазирлиги

  12.  Қурилиш вазирлиги

  13.  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

  14.  Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

  15.   Давлат активларини бошқариш агентлиги.

 

  Ўқув курси машғулотлари Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режаси ва ишлаб чиқилган дастур асосида Институтнинг профессор – ўқитувчилари ва қўмитанинг тармоқ статистика бошқармалари етук мутахассислари томонидан ўтказилади. Курс иштирокчиларига маъруза матнлари, тақдимот материаллари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг 2020 йил дастлабки якунлари бўйича тайёрланган таҳлилий статистик маълумотлар тақдим этилади. Шунингдек, курс якуни билан тингловчиларга белгиланган намунадаги гувоҳнома топширилади.

 

  Институт Ўқув – услубий ишлар бўлими.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: