Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Аньанавий ва масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг декабрь ойида ташкил этилган ўқув курсларининг якунлангани тўғрисида

Аньанавий ва масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг декабрь ойида ташкил этилган ўқув курсларининг якунлангани тўғрисида

2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг декабрь ойидаанъанавий ва масофавий ўқитиш (онлайн) шаклида ташкил этилган қуйидаги ўқув курслари якунланди:

1. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” курси (30 ноябрь - 10 декабрь, анъанавий шаклда). Давлат статистика қўмитасининг етакчи ва биринчи тоифали мутахассислари учун;

2. “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” курси (30 ноябрь - 14 декабрь, анъанавий шаклда). Туман ва шаҳар статистика бўлимлари бош мутахассислари учун;

3. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” курси (30 ноябрь - 14 декабрь, анъанавий шаклда). Туман ва шаҳар статистика бўлимлари бошлиқлари учун;

4. “Миллий ҳисоблар тизими” курси (10 - 16 декабрь, анъанавий шаклда). Давлат статистика қўмитасининг бўлим бошлиқлари учун;

5. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” курси (14 - 23 декабрь, анъанавий шаклда). Туман ва шаҳар статистика бўлимларининг бош мутахассислари учун;

6. “Миллий ҳисоблар тизими” курси (17 - 23 декабрь, масофавий (онлайн) шаклда). Ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари учун.

Мазкур анъанавий ва масофавий малака ошириш ўқув курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилди.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: