Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Анъанавий ва масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида жорий йилнинг декабрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Анъанавий ва масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида жорий йилнинг декабрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

  2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг декабрь ойида қуйидаги ўқув курслари ташкил этилади:

  1. Анъанавий ўқитиш шаклида:

  - “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими курси  (30 ноябрь - 10 декабрь), Давлат статистика қўмитасининг етакчи ва биринчи тоифали мутахассислари учун;

  - “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” курси (30 ноябрь - 14 декабрь), туман ва шаҳар статистика бўлимлари бош мутахассислари учун;

  - “Иқтисодий - статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” курси (30 ноябрь - 14 декабрь), туман ва шаҳар статистика бўлимлари бошлиқлари учун;

 - “Миллий ҳисоблар тизими” курси (10 - 16 декабрь), Давлат статистика қўмитасининг бўлим бошлиқлари учун;

 - “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими курси (14 - 23 декабрь), туман ва шаҳар статистика бўлимларининг  бош мутахассислари учун.

2. Масофавий (онлайн) ўқитиш шаклида:

  - “Миллий ҳисоблар тизими” курси (17 - 23 декабрь), ҳудудий статистика бошқармалари бошлиқлари учун.

  Барча ўқув курслари анъанавий ва онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.




  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: