Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) ва анъанавий шаклда шу йилнинг ноябрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) ва анъанавий шаклда шу йилнинг ноябрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

   2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг ноябрь ойида масофадан ўқитиш (онлайн) ва анъанавий шаклдақуйидаги ўқув курслари ташкил этилади:

   1. “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” - (2 – 14 ноябрь);

   2. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (2 – 14 ноябрь);   

   3. “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” - (9 – 21 ноябрь);

   4. “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (16 – 28 ноябрь);

   5. “Миллий ҳисоблар тизими” (23 – 28 ноябрь);    

   “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимлари етакчи мутахассислари (2 – 14 ноябрь) ҳамда Давлат статистика қўмитасининг биринчи тоифали мутахассислари (9 – 21 ноябрь) учун, “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг бош мутахассислари учун, “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимларининг янги ишга кирган ёки АКТ бўйича сертификатга эга бўлмаган барча тоифадаги ходимлари учун, “Миллий ҳисоблар тизими ўқув курси эса Давлат статистика қўмитасининг бўлим бошлиқлари ўринбосарлари учун мўлжалланган.

Шунингдек, “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” қайта тайёрлаш курси (базавий маълумоти статистика ва иқтисодиёт бўлмаган барча тоифадаги ходимлар учун) ноябрь ойида ҳам давом эттирилади.

Барча ўқув курслари маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: