Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг октябрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг октябрь ойида ташкил этиладиган ўқув курслари тўғрисида

   2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг октябрь ойида қуйидаги масофавий (онлайн) ўқув курслари ташкил этилади:

   1. “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” - (5 – 17 октябрь);

   2. “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” (5 – 17 октябрь);

   3. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (5 – 17 октябрь);    

   4. “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (19 – 28 октябрь);

   5. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (19 – 31 октябрь);    

   “Танланма кузатув: назария, услубиёт ва амалиёт” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимлари етакчи мутахассислари учун, “Ахборот – коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги” ўқув курси туман ва шаҳар статистика бўлимларининг янги ишга кирган ёки АКТ бўйича сертификатга эга бўлмаган барча тоифадаги ходимлари учун, “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш ўқув курси ҳудудий статистика бошқармаларининг бош мутахассислари учун, “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” ўқув курси ҳудудий бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари учун, “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштиришўқув курси эса Давлат статистика қўмитасининг етакчи мутахассислари учун мўлжалланган.

Шунингдек, “Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” қайта тайёрлаш курси (базавий маълумоти статистика ва иқтисодиёт бўлмаган барча тоифадаги ходимлар учун) октябрь ойида ҳам давом эттирилади.

Барча ўқув курслари онлайн тарзда ўтиладиган маъруза ва амалий дарслардан ҳамда мустақил таълим машғулотларидан иборат бўлади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: