Асосий -> Янгиликлар -> Институт янгиликлари -> Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган ўқув курсларининг якунланганлиги тўғрисида

Масофадан ўқитиш (онлайн) шаклида шу йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган ўқув курсларининг якунланганлиги тўғрисида

2019 йил 20 декабрда тасдиқланган “Давлат статистика органлари ходимларини 2020 йилда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастури” ва ўқув курсларини ўтказиш жадвалига мувофиқ, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан шу йилнинг сентябрь ойида масофавий (онлайн) ўқитиш шаклида ташкил этилган қуйидаги ўқув курслари якунланди:

1. “Иқтисодий – статистик таҳлил ва эконометрик моделлаштириш” (17 – 30 сентябрь);

  1. 2.  “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат” тизими” (21 – 30 сентябрь);
  2. 3.  “Бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва бошқа ҳисоботларни тайёрлаш ҳамда уларнинг таҳлили” (21 – 30 сентябрь).

Мазкур ўқув курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга малака ошириш курсини ўтаганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: