Asosiy -> Янгиликлар -> Эълонлар -> Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида агентликлар, марказлар ва марказий муассасалар иқтисодчи ходимлари учун шу йилнинг 28 – 30 апрель кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида агентликлар, марказлар ва марказий муассасалар иқтисодчи ходимлари учун шу йилнинг 28 – 30 апрель кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ - 4796 - сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг (қарорга 2 - илова) 84 - банди билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ходимларининг амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Статистика асослари» бўйича ўқитишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланган эди.

  Давлат раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида ўқитишнинг тўртинчи босқичида қуйидаги агентликлар, марказлар ва марказий муассасалар иқтисодчи ходимлари учун шу йилнинг 28 – 30 апрель кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди:

   “Ўзархив” агентлиги,

   “Ўзстандарт” агентлиги,

   Давлат активларини бошқариш агентлиги,

   Ёшлар ишлари агентлиги,

   “Ўзбеккино” агентлиги,  

   Давлат тест маркази,

   Давлат персоналлаштириш маркази,

   Ўзбекистон Фанлар академияси,

   Республика товар-хом ашё биржаси,

   Савдо - саноат палатаси.

 

  Ўқув курси машғулотлари Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ ва махсус ишлаб чиқилган дастур асосида ўтказилмоқда.

  Ўз навбатида, курс иштирокчилари ўтилган машғулотлар бўйича электрон шаклда маъруза матнлари, тақдимот ва тегишли тарқатма материаллари, шунингдек, Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этиладиган 2020 йил январь – декабрь ҳолатига тармоқлар ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг дастлабки якунлари бўйича таҳлилий статистик маълумотлар билан таъминланади.

 

Ўқув – услубий ишлар бўлими



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: