Асосий -> Янгиликлар -> Эълонлар -> Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида давлат қўмиталари иқтисодчи ходимларининг малакасини ошириш бўйича шу йилнинг 24 – 26 март кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида давлат қўмиталари иқтисодчи ходимларининг малакасини ошириш бўйича шу йилнинг 24 – 26 март кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ - 4796 - сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг (қарорга 2 - илова) 84 - банди билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ходимларининг амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида «Статистика асослари» бўйича ўқитишни йўлга қўйиш вазифаси белгиланган эди.

  Давлат раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида, «Статистика асослари» бўйича шартнома асосида ўқитишнинг учинчи босқичида қуйидаги давлат қўмиталари қтисодчи ходимларининг малакасини ошириш бўйича шу йилнинг 24 – 26 март кунларига мўлжалланган қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди:

  Давлат божхона қўмитаси;

  Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси;

  Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси;

  Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси;

  Мудофаа саноати давлат қўмитаси;

  Манополияга қарши курашиш қўмитаси;

  Давлат заҳираларини бошқариш қўмитаси.

  Ўқув курси машғулотлари Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режасига мувофиқ ва махсус ишлаб чиқилган дастур асосида ўтказилмоқда.

  Ўз навбатида, курс иштирокчилари ўтилган машғулотлар бўйича электрон шаклда маъруза матнлари, тақдимот ва тегишли тарқатма материаллари, шунингдек, Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этиладиган 2020 йил январь – декабрь ҳолатига тармоқлар ижтимоий – иқтисодий ривожланишининг дастлабки якунлари бўйича таҳлилий статистик маълумотлар билан таъминланади.

 

   Ўқув – услубий ишлар бўлими



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: