Асосий -> Янгиликлар -> Янгиликлар архив
Янгиликлар архив
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
25-04-2016
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда
қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда
маъқулланган
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.