Асосий -> Cтатистика потенциали индексини яхшилаш чоралари -> Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси” халқаро рейтингида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилаш бўйича Давлат статистика қўмитаси ва Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва белгиланган тадбирлар.

Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси” халқаро рейтингида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилаш бўйича Давлат статистика қўмитаси ва Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва белгиланган тадбирлар.

Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси” халқаро рейтингида Ўзбекистон Республикаси ўрнини яхшилаш бўйича Давлат статистика қўмитаси ва Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва белгиланган тадбирлар.      

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш тўғрисида” ПҚ-4210 - сонли қарори билан Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси” халқаро рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича масъул муассаса этиб белгиланган.

 2018 йил якуни бўйича Жаҳон банки рейтингида Ўзбекистоннинг статистика потенциали индекси 51,11 баллга (шу жумладан биринчи бўлим бўйича – 50,0 балл, иккинчи бўлим бўйича – 20,0 балл, учинчи бўлим бўйича – 83,3 балл) тенг бўлган.

 Жаҳон банкининг 2018 йил учун статистика потенциали индексидаги Ўзбекистон Республикаси бўйича паст кўрсаткичнинг дастлабки таҳлили шуни кўрсатдики, рейтинг тузишда фойдаланиладиган жами 25 та компонент кўрсаткичлардан 11 та кўрсаткич бўйича мамлакат тўғрисидаги маълумотлар Жаҳон банки маълумотлар базасида тўлиқ ёки қисман мавжуд эмас (шу жумладан, биринчи бўлим бўйича 5та, иккинчи бўлим бўйича 4та ва учинчи бўлим бўйича 2 та кўрсаткич).

 Шунингдек, рейтинг тузувчиларнинг эътиборсизлиги сабаб, халқаро ташкилотларга тақдим этиб борилаётган ва улар томонидан олиб фойдаланилиши мумкин бўлган айрим кўрсаткичларнинг маълумотлари рейтингни тузишда ҳисобга олинмаган. Масалан, саноат ишлаб чиқариш индекси ва истеъмол нархлари индекси (ишлаб чиқувчи - Давлат статистика қўмитаси) бўйича малумотлар Халқаро валюта фондининг “Маълумотларни тарқатиш умумий тизими” маълумотлар базасида, шунингдек, тўлов балансини тузиш бўйича фойдаланиладиган амалдаги халқаро стандарт ҳақида маълумот (ишлаб чиқувчи - Марказий банк) Марказий банк сайтида мавжуд.

 Давлат статистика қўмитаси томонидан ушбу 3 та кўрсаткич тўғрисидаги маълумотлар, индекс тузувчиларга индекс хисобини қайта куриб чиқишда фойдаланишлари учун, Жаҳон банки гуруҳига тақдим этилди. Агар экспертлар рейтингни тузишда ушбу кўрсаткичлардан ҳам фойдалансалар, Ўзбекистоннинг 2018 йил якуни билан статистика патенциали индексидаги умумий рейтинги 61,11 баллни ташкил этади (шу жумладан, биринчи бўлим - статистика методологияси бўйича 80,0 балл, иккинчи бўлим – маълумотлар манбаси бўйича 20,0 балл, учинчи бўлим - даврийлик бўйича 83,3 балл).

 Ўз навбатида, Жаҳон банки маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган ва мос равишда рейтинг тузувчилар томонидан ҳисобга олинмаган бошқа кўрсаткичлар (8 та) қуйидагилар:

          - экспорт ва импорт товарлар нархлари индекси;

          - ХВФнинг “Маълумотларни тарқатиш махсус стандарти”га қўшилиш;

          - аҳолини рўйхатга олиш даврийлиги;

          - қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш даврийлиги;

          - аҳоли саломатлигини ўрганиш даврийлиги;

          - қашшоқликни ўрганиш даврийлиги;

          - даромадлар бўйича қашшоқлик (кунига 1,9 АҚШ долларидан кам даромадга яшайдиган аҳоли улуши);

          - болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги (5 ёшгача бўлган болалар вазнининг камлиги).

          Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш тўғрисида” ПҚ-4210 - сонли қарори билан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси” халқаро рейтингида мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича Давлат статистика қўмитаси ва Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти томонидан 2019 йил март – декабрь ойларида қуйидаги чора – тадбирлар амалга оширилди:

 - Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 28 февралдаги 37 - сон буйруғи билан “статистика потенциали индекси” бўйича Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича масъул бўлинмалар бириктирилди ва “Жаҳон банкининг “статистика потенциали индекси” бўйича рейтингида Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этишнинг амалий чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди (2019 йил февраль);

 - “Статистика потенциали индекси” таркиби ва таркибий индикаторларни ҳисоблаш методологияси  ўрганиб чиқилди, Жаҳон банки охирги рейтингида Ўзбекистон бўйича акс этмаган индикаторлар аниқланди (2019 йил март);

 - “Статистика потенциали индекси” халқаро рейтингини тузишда фойдаланиладиган таркибий қўрсаткичларни (25 та кўрсаткич) ишлаб чиқувчи асосий масъул вазирлик ва идоралар аниқланди (2019 йил март);

 - Жаҳон банки гуруҳига халқаро ташкилотларга мунтазам бериб борилаётган тегишли маълумотлардан фойдаланиш ва уларда мавжуд бўлмаган маълумотларни тақдим этиш бўйича бир неча бор хатлар юборилди (2019 йил 20 март № 01/1-06-11/3-75 ва 26март №01/1-06-11/3-80);

 - “Статистика потенциали индекси” рейтингида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиғни сақлаш вазирлиги ва Марказий банкнинг раҳбар ходимларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилди (2019 йил апрель);

 - идоралараро ишчи гуруҳнинг 2019  йилга мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди (2019 йил апрел);

 - 2019 йил 9 апрелда Давлат статистика қўмитаси раиси иштирокида Жаҳон банки мутахассислари билан статистика потенциали индексида Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш ва ҳамкорликни янада мустахкамлаш бўйича видеоконференция бўлиб ўтди ва индексда акс эттирилмаган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон рейтингини қайта кўриб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди;

 - Жаҳон банки гуруҳи вакиллари билан “Статистика потенциали индекси” бўйича рейтинга доир ишчи тартибда бир неча учрашувлар ўтказилди (2019 йил 8 ва 22 апрел, 23 май, 30 сентябрь - 4 октябрь);

 - институтнинг расмий веб-сайтида “Статистика потенциали индексини такомиллаштириш чора - тадбирлари” бўлими очилди (2019 йил апрель);

 - Жаҳон банкининг рейтингида Ўзбекистон Республикасининг статистика потенциали кўрсаткичлари бўйича дастлабки ўрганишлар натижалари юзасидан таҳлилий материал тайёрланди (2019 йил апрель);

 - “Статистика потенциали индекси” таркибини инвентаризация қилиш натижалари ва ушбу индекснинг таркибий кўрсаткичларини шакллантириш методологиясини ўрганиш натижалари бўйича хисобот тайёрланди ва Ўзбекистон Республикасини халқаро рейтингидаги ўрнини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрланди (2019 йил май) ;

 - “Статистика потенциали индекси” бўйича институт тамонидан намунавий йўриқнома тайёрланди ва Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этилди (2019 йил сентябрь);

 - 2019 йил 4 октябрь куни “Юксалиш” умуммилий ҳаракати тамонидан ўтказилган “Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглардаги ўрнини оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни тизимли ҳал қилиш механизмини ишлаб чиқиш” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этилди;

 - 2019 йил 23 декабрда Молия вазирлигида ўтказилган Устувор халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича комиссия йиғилишида иштирок этилди ва “Статистика потенциали индекси”да мамлакат ўрнини яхшилаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди.

 Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси” рейтингини пухта ўрганиш натижалари асосида ва халқаро рейтингда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича барча масъул вазирлик ва идоралар томонидан олиб бориладиган ишларни тизимли равишда ташкил этиш мақсадида, “Статистика потенциали индексида алоҳида таркибий индикаторлар бўйича мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси” ва “Жаҳон банкининг статистика потенциали индекси бўйича йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар” ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 4273 - сонли  қарори билан тасдиқланди.

 “Статистика потенциали индексида алоҳида таркибий индикаторлар бўйича мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича “Йўл харитаси”да Жаҳон банкининг ушбу рейтингида мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича индекснинг таркибий компонентлари бўйича тегишли масъул вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ тадбирлар кўзда тутилган. 

 “Жаҳон банкининг статистика потенциали индекси бўйича йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар”да Жаҳон банки рейтингида Ўзбекистон Республикаси томонидан қуйидаги йилларда эришилиши лозим бўлган натижалар белгилаб қўйилган эди: 

            2019 йил якуни билан           - 61,1 балл,

          2020 йил якуни билан           - 83,3 балл,

          2024 йил якуни билан           - 100,0 балл.

 Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, 2019 йил якуни билан “Статистика потенциали индекси” бўйича Ўзбекистон 64,4 балл билан 2018 йилдаги 124 ўриндан 84 ўринга кўтарилди.

“Статистика потенциали индекси” рейтингида Ўзбекистон Республикасининг ўрнини келгусида янада яхшилаш мақсадида давлат раҳбарининг ва республика ҳукуматининг тегишли қарорлари билан яқин 2-3 йил ичида тегишли тадбирларни амалга ошириш белгилаб олинди.        Жумладан:

 - 2020-2021 йилларда мультиндикатор кластер кузатувларини ўтказиш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги “2020 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида”ги 625-сон қарори);

 - 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655 – сон фармони) ва 2023 йилда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш;

 - “Халқаро таққослашлар дастури”нинг 2020 йил раундида иштирок этиш;

 - статистик маълумотларни кенг тарқатиш тизимини, жумладан АКТдан фойдаланган ҳолда маълумотларни тарқатишнинг илғор хизматларини йўлга қўйиш ва бошқалар.

 Ўз навбатида, Жаҳон банкининг “Статистика потенциали индекси”да Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига (Халқаро рейтинглар билан ишлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш бўйича секторга), Молия вазирлигига ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига маълумот тақдим этиб борилди.  

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги ПФ-6003-сонли фармони билан (2-банди, 3 - илова) Ўзбекистон Республикаси учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари тасдиқланди. Мазкур Фармон билан, шу жумладан Жаҳон банкининг “Статистик салоҳият индекси” бўйича қуйидаги параметрлар белгиланди:

      

         2019 йил якуни билан        - 64,4 балл,

         2020 йил якуни билан        - 67,8 балл,

         2022 йил якуни билан        - 74,4 балл,

         2030  йил якуни билан       - 100,0 балл.



  • X
    Комментарий: Имя: Email:
    Введите код с картинки: